Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венесуэла ҳукумати мамлакат хавфсизлиги ва суверенитетига «жиддий ва ноқонуний таҳдидлар» сабаб Колумбия билан чегара қисман ёпилишини эълон қилди, дея хабар бермоқда Meduza.

Фото: Associated Press

Фото: Associated Press

Бунда гап, Associated Press‘нинг ёзишича, мухолифат АҚШ юборган гуманитар ёрдам юкларини Венесуэлага олиб кириш учун танлаган ҳудудлар ҳақида бормоқда. Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги гуманитар ёрдамни олиб киришга уринишни армияда зўравонлик ва ваҳима келтириб чиқаришга қаратилган «томоша» деб атади.

Жума куни Колумбияга ўзини Венесуэла президенти деб эълон қилган мухолифат етакчиси Хуан Гуаидо ташриф буюрган эди; у Венесуэла ҳарбийларининг ёрдами билан Колумбияга келганини айтиб ўтганди. У британиялик бизнесмен Ричард Бренсон томонидан уюштирилган хайрия концертида қатнашган.

Аввалроқ гуманитар ёрдам юкларини Венесуэланинг Бразилия билан чегараси орқали олиб ўтишга уринишган эди, бироқ Венесуэла ҳукумати чегарани ёпиб қўйган. Оқибатда жума куни чегара ҳудудида Венесуэла ҳарбийлари ва маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашувлар юз берган, икки киши ҳалок бўлган.

Венесуэлада бир неча йилдан бери давом этаётган оғир иқтисодий инқироз сабаб одамларга егулик, дори ва биринчи галда зарур маҳсулотлар етишмаяпти. Венесуэла президенти Николас Мадуро эса уни ноқонуний ҳукмдор деб эълон қилиб, мухолифатни қўллаб-қувватлаётган АҚШдан гуманитар ёрдам қабул қилишдан бош тортмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди