Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон миллий валютасининг янги дизайни концепциясини тасдиқлаш бўйича қарор эълон қилди. Банкнот ва тангалардаги ёзувларда энди фақат давлат тилидан фойдаланилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Купюра ва тангаларга энди фақат қозоқ тилида ёзилади. Инвестиция ва коллекция учун чиқарилган тангалардаги дизайнда хорижий тилдан фойдаланиш мумкин», — дейилади концепцияда.
Ҳозирда амалда бўлган банкнотларда қозоқ тили билан бир қаторда рус тилидан ҳам фойдаланилган.
Банкнот ва танга дизайни бўйича ушбу концепция 2018 йил декабрда тасдиқланган. Қарор имзо қўйилган кундан бошлаб кучга киради.
Изоҳ (0)