Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани Бадал маҳалласи раиси 61 ёшли У.А. кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун МФЙ маълумотномасини бериш эвазига фуқародан 400 доллар талаб қилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: «Navoiytoday.uz»

Фото: «Navoiytoday.uz»

Шоҳжаҳон маҳалласида яшовчи фуқато Б.Б. маҳалла раисининг таъмагирлиги ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига ариза билан чиқди. Аризага кўра Б.Б.га Ўзбекистонда ўтказилаётган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойининг кадарст ҳужжатларини расмийлаштириш учун МФЙ маълумотномаси керак бўлган. Маҳалла раиси маълумотнома бериш эвазига 400 доллар талаб қилган.

20 февраль куни иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Самарқанд туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бадал МФЙ раиси У.А. тадбир иштирокчиси «Анвар» исмли шахсдан 500 минг сўм пулларни таъмагирлик йўли билан олаётганда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун иш Самарқанд туман прокуратурасига юборилган. Фуқаро У.А. тилхат асосида очиқда қолдирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди