Хитой олимлари қуёш энергиясини тўғридан-тўғри коинотда тўплайдиган ва уни лазер орқали Ерга узатадиган орбитал электр станциянинг устида ишламоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Чунсин шаҳрида лазер нурини қабул қиладиган экспериментал база қурилиши бошланган.
Биринчи синов электр станциясини 2021—2025 йилларда стратосферада ишга тушириш режалаштирилган.
Ушбу дастурнинг бюджети 8 миллиард долларни ташкил қилади. Тадқиқот ишлари харажатини АҚШ қоплайди.
Аппарат бир нуқтада туриб, Ер билан баробар айланади. Ердаги қуёш станцияларидан фарқи — космик станция қандай об-ҳаво ва фасл бўлишидан қатъи назар, 24 соат давомида энергия ишлаб чиқаради, яъни олти баробар самаралироқ фаолият кўрсатади.
Изоҳ (0)