Суриянинг шарқидаги Дейр-Аз-Зор провинциясида портловчи моддалар ўрнатилган автомобиль портлаши оқибатида камида ўн беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Сурия демократик кучлари (SDF) назоратидаги Ал-Умар нефть конининг ишчиларини олиб кетаётган автомобиль аш-Шахил қишлоғидаги касалхона ёнида тўхтаган эди.
Воқеадан бир соат олдин эса Афринда мина ўрнатилган машинада бир киши ҳалок бўлган.
Хабарда айтилишича, Сурия ҳукумати ушбу террорчилик ҳаракатларида Сурия курдларининг ўз-ўзини мудофаа қилувчи кучларидан шубҳа қилмоқда. Ушбу ташкилот Анқарада террорчилик ташкилоти деб ҳисобланади.
Икки ҳафта олдин Хам провинциясида террорчилар томонидан қолдирилган мина портлашида етти нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган эди. Февралнинг бошида Манбиждаги ўқитувчиларни олиб кетаётган микроавтобусда мина портлаган эди. Натижада ҳайдовчи ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)