«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг «Шальке-04»га қарши кечган дастлабки учрашувда битта голга муаллифлик қилди (3:2).
Аргентиналик футболчи мазкур мусобақа тарихида 34 та гол урди ва тўпурарлар баҳсида европалик бўлмаган футболчилар орасида 3-ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда Gracenote Live хабар берди.
Бу борада у Эдинсон Кавани билан тенглашиб олди. Улардан олдинда эса аргентиналик футболчи Лионель Месси ва «Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба бор. Месси ҳисобида 106 та, Дрогбада эса 44 та гол мавжуд.
Бундан ташқари Агуэро барча мусобақаларни ҳисобга олганда сўнгги 7 та учрашувда 10 та гол урди. Шу билан бирга у инглиз клуби таркибида кетма-кет меҳмонда кечган 7 та ўйинда гол урган биринчи футболчига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)