ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Лига 1 нинг қолдирилган 17-турида «Монпелье» дарвозасига битта гол урди (5:1).
Жорий мавсум 20 ёшли футболчи Франция чемпионатида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та голга муаллифлик қилди.
Мбаппе Европанинг Топ-5 чемпионатлари орасида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессидан (22) кейин энг кўп гол урган ўйинчи бўлиб турибди.
А Серия тўпурарлари баҳсида Криштиану Роналду («Ювентус», 19 та гол) етакчилик қилмоқда. Англия премьер лигасида Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», 17) ва Серхио Агуэро («Манчестер Сити», 17), Бундеслигада эса Лука Йович («Айнтрахт», 14) тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)