Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг «Оқработ» қишлоғида 20 февраль куни тонгги соат 6:00 да иккита Nexia ва Isuzu юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ юз берган вақтда йўл қор билан қопланган бўлган. Бу ҳақда «Дарё»га Деҳқонобод туман Ички ишлар бўлими навбатчи ёрдамчиси Нуриддин Очилов маълум қилди.

Фото: «Xabar.uz»

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизматининг «Дарё»га қўшимча қилишича, Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани яшовчи 1989 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги Nexia М39 Тошкент–Термиз йўлининг 1314-километрида ҳаракатланиб келиб, олдиндаги қумқўрғонлик ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги Nexia’ни қувиб ўтишга киришган. Шу пайт Nexia қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, деновлик 1992 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Isuzu юк машинаси билан тўқнашган.

Фото: «Xabar.uz»

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» нашрида эълон қилинган суратда Nexia’лардан бирининг олд томони пачоқланиб кетгани, орқа томони эса иккинчи Nexia’нинг устига чиқиб қолганини кўриш мумкин.

ЙТҲ оқибатида Nexia йўловчиси 1998 йилда туғилган О.А. тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган. Ҳодиса оқибатида бошқа жароҳат олганлар йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда қанча табиий монополия борлиги маълум қилинди 
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазирининг телефон рақамига кунига 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушаётгани маълум қилинди