Тошкент шаҳар ҳокимининг «2019 йилда Тошкент шаҳридаги марказий ва маҳаллалар ҳудудидаги ички кўчаларни жорий таъмирлаш манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, 2019 йил декабргача Тошкент шаҳридаги 70 дан ортиқ кўчаларда таъмирлаш ишлари бажарилади. Марказий кўчалар ва ички йўлларнинг жами 35077 квадрат метр майдони таъмирланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили пойтахтдаги ички йўлларни таъмирлашга 50 млрд сўм маблағ сарфланган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткични 3 баробарга ошириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)