1 апрелдан Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автомобилларни рўйхатга олишни Давлат хизматлари агентлигига топширади. Бу ҳақда «Дарё»га агентлик матбуот хизмати маълум қилди.
Энди янги автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва рўйхатдан ўтказишда автомобиль рақамларини олишда Давлат хизматлари агентлигининг Тошкентдаги 11 та филиалига мурожаат қилиш мумкин.
ИИББ маълумотига кўра, ҳозирча ЙҲХБ ихтиёрида транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш) хизмати қолдирилади. Бироқ, яқин вақтларда IT-инфратузилмалар устида олиб борилаётган ишлар якунига етиши билан бу хизмат ҳам Давлат хизматлари агентлигига топширилади.
Изоҳ (0)