• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда миллиард долларлик стартап яратишнинг 5 шарти

    Одилжон Абдураззоқов АҚШнинг Колорадо университетида бизнес бошқаруви ихтисоси бўйича бакалавр ва магистр даражасини олган. Докторлик илмий тадқиқотини Гарвард университетида олиб борган. Сўнгги беш йил давомида Германиянинг Кёльн бизнес университети, Голландиянинг Мастрихт университети ва Озарбайжон дипломатия академиясида ишлаган. Ҳозирда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида фаолият олиб бормоқда.

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    Бугун дунёдаги деярли барча давлатлар юқори технологияга асосланган стартапларни яратиш иштиёқида эканлиги сир эмас. Бунинг асосий сабаби анъанавий бизнеслар 50-100 йилда эришган натижаларга стартаплар 5-10 йилда эришаётганида. Баъзи давлатларда яратилган стартаплар глобал бозорда муваффақият қозонган бўлсада, айрим давлатларда стартап экотизими тўғри шакллантирилмаганлиги натижасида бу соҳага йўналтирилган ресурслар кутилган натижани бермаяпти.

    Хўш, Ўзбекистонда яқин келажакда миллиард долларга баҳоланадиган стартаплар яратиш мумкинми? Бунинг учун қандай омиллар муҳим? Халқаро тажриба ва республикадаги стартапларнинг бугунги вазияти таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда муваффақиятли стартап экотизимини яратишнинг қуйидаги 5 шарти мавжуд.

    Биринчи шарт — «витамин» эмас, «оғриқни қолдирувчи» инновациялар яратиш

    Ўзбекистонда ўз стартапини бошлаётган тадбиркорлар шуни билишлари зарурки, ҳар қандай инновация ҳам бозорда муваффақиятли бўла олмайди. Инновацион маҳсулотнинг икки тури мавжуд — «витамин» ва «оғриқни қолдирувчи» инновациялар. Бу икки турдаги инновацияларга бўлган талаб даражасини тушуниш учун оғриқ қолдирувчи ва витаминга бўлган талабга эътибор бериш кифоя.

    Кучли тиш ёки бош оғриғи бошланганда одамлар дарҳол оғриқ қолдирувчи дори сотиб олади. Агар пули бўлмаса, бошқасидан қарз олиб бўлса ҳам оғриққа тезроқ барҳам беришга ҳаракат қилади. Витаминни эса фойдали эканлигини ҳамма билса ҳам, камдан-кам одам сотиб олади. Оғриқ қолдирувчи маҳсулотларга талаб доим юқори, витамин маҳсулотларга эса аксинча.

    Демак, муваффақиятли бўлиш учун бозорга таклиф этилаётган инновация оғриқ қолдирувчи бўлиши, яъни бозордаги жиддий муаммони ҳал этиши зарур. Фақат янги ва ўхшаши йўқлиги учунгина бозорда муваффақият қозонишига ишонган тадбиркорлар Segway хатосини ёдга олишлари зарур.

    Ўз вақтида энг ажойиб инновацион маҳсулот ҳисобланган Segway кўпчиликка ёққан бўлса ҳам, уни деярли ҳеч ким сотиб олмади. Чунки Segway бозорда бирор жиддий муаммони ҳал қилмасди, яъни оғриқни қолдирувчи эмас, витамин категориясидаги инновация эди.

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    Такси бозорига кириб келган Uber компанияси эса Нью-Йорк, Лондон каби шаҳарлардаги такси ҳизмати билан боғлиқ оғриқлар – такси хизматининг ўта қимматлиги, таксичиларнинг қўполлиги, таксини узоқ кутиш, машиналарнинг тоза эмаслиги каби муаммоларни ҳал эта олгани учун бугун дунёнинг 800 га яқин шаҳрида такси бозорига кириб борди.

    Иккинчи шарт — бозор ҳажмининг аҳамияти («катта ҳовуздаги кичик балиқ» бўлиб қолмаслик)

    Юқори технологияларга асосланганлиги сабабли стартаплар бозори географик чекланмаган. Бугун дунёда 3 миллиардга яқин инсон интернет тармоғига уланган ва интернет алоқаси бўлган ҳар бир инсон стартаплар учун бозор бўлиши мумкин. Стартапларимиз бир кун келиб бир миллиард долларга баҳоланиши учун улар ўз бозорини Ўзбекистон билан чекламаслиги — катта ҳовуздаги кичик балиққа айланиб қолмаслиги зарур. Улар муваффақиятли бўлиши учун йирик бозорларга кириб бориши керак.

    Ўзбекистон стартап экотизими таҳлили шуни кўрсатадики, фаолиятини бошлаган ёки режалаштираётган стартапларнинг аксарияти Ўзбекистон бозорига йўналган ва қачондир каттароқ бозорга киришни назарда тутмайди. Бу эса стартапларимизнинг келажакда ўсиш имкониятини чеклайди ва глобал бозорда муваффақият қозонишга асосий тўсиқ ҳисобланади. Ўзбекистондаги стартаплар учун 33 миллион аҳолига эга республика жуда кичик бозор ҳисобланади. Стартапларимиз камида МДҲ, Шарқий Европа ва Туркия бозорларига йўналган бўлиши керак.

    Мисол учун, Сингапур аҳолиси 6 миллиондан кам бўлсада, Сингапур стартаплари Хитой, Индонезия, Малайзия бозорларига, яъни жами аҳолиси 1,5 миллиард бўлган йирик бозорга йўналганлиги сабабли қисқа вақт ичида миллиард долларлик капитализацияга эришишади. Шунингдек, аҳолиси 9 миллиондан кам бўлишига қарамай Исроил стартаплари АҚШ ва Европа бозорларига йўналган ва Исроил дунёдаги энг муваффақиятли стартап экотизимларидан бирига эга.

    Учинчи шарт — инновация марказлари, технопарк ва акcелераторлар бино ва жиҳоздан иборат бўлиб қолмаслиги

    Бугун республикада давлат сектори, бизнес сектори ва олий таълим муассасалари негизида технопарк, инновация марказлари ва акселераторлар фаолият бошламоқда. Стартап экотизимининг муҳим шарти ҳисобланган бу «катализаторлар» юқори технологияга асосланган стартапларни бозорга тезроқ чиқишига ёрдам бериш мақсадида ташкил этилади. Бу каби марказларнинг асосий вазифаси стартапларга бино, жиҳоз, Wi-Fi каби инфратузилма дастаги бериш билан бир қаторда уларга менторлар, яъни маслаҳатчилар ҳамда стартапларни инвесторлар билан алоқа ўрнатиш имконлари билан таъминлаш эканлигини унутмаслик керак.

    Мисол учун, дунёнинг энг муваффақиятли акселераторларидан бири ҳисобланган Y-Combinator стартапларга жой бермайди. Y-Combinator’га қабул қилинган стартаплар акселератор асосчиси Паул Грахамдан ҳафтада бир марта бепул маслаҳат олади. Уч ой давом этадиган акселерация якунида стартаплар 300га яқин инвесторлар (ангел, венчур капитал фирмалари) олдида ўз стартапларини презентация қилади ва инвестиция қўлга киритган стартаплар инвесторлар дастагида бозорга кириб боради. Y-Combinator акселераторида «туғилган» ва 10 йил ичида миллиард долларлик компанияга айланган стартаплар қаторидан бугунги қиймати 31 миллиард долларлик Airbnb компанияси, 10 миллиард долларлик Dropbox, 9,2 миллиард Stripe сингари 10 дан ортиқ стартап жой олади.

    Демак, Ўзбекистонда миллиард долларлик стартаплар яратишнинг зарур шарти инновация маркази/акселератор/коворкинг маркази/технопарклар қуриш эмас, стартапларни қўлидан тутувчи ва дунё бозорида ўз ўрнини топишда кўмаклашувчи ментор/йўл бошловчиларнинг бўлишида. Y-Combinator асосчиси Паул Грахам ўз тажрибаси ва инвесторлар билан яқин муносабати орқали ўндан ортиқ стартапни миллиард долларлик компанияга айлантиришга ҳисса қўшгани бунинг исботидир.

    Тўртинчи шарт —стартаплар «ўлим водийси»дан соғ чиқишига кўмаклашиш

    Ресторан, савдо дўкони каби анъанавий бизнеслар фаолиятининг дастлабки куниданоқ даромад олишни бошлашса, стартаплар ўз фаолиятининг дастлабки ойларида янги маҳсулотни яратиш учун фақат харажат қилади. Баъзан бу жараён бир неча йилга чўзилиши мумкин. Даромадсиз ишланаётган бу даврда стартап фаолиятини молиялаштириш учун маблағ лозим бўлади. Дунёдаги стартапларнинг аксарияти шу босқичдаёқ ўз фаолиятини якунлашга мажбур бўлгани учун бу босқич ўлим водийси (valley of death) дейилади.

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    Фото: Одилжон Абдураззоқов

    Стартаплар ўз маҳсулотини сотишни бошлагандагина даромад олишни бошлайди. Унгача стартапларга зарур бўлган маблағларни грантлар ҳисобига ёки краудфандинг, ангел инвесторлар воситасида таъминлаш зарур бўлади. Хўш, ангел инвестор ким?

    Ангел (angel investor) ўз шахсий маблағини стартапга улуш эвазига киритиш билан шуғулланувчи киши бўлиб, одатда маълум соҳада катта тажрибага ва бойликка эришган катта ёшдаги инсон бўлади. Бизнес соҳасидага фаолиятини тўхтатгач, бозорга янги кириб келаётган стартапларга ҳам маблағи, ҳам тажрибаси билан ёрдам берганлиги учун уларни ангел (фаришта) инвестор деб аталади.

    Одатда ангеллар таҳминан 10-20 фоиз улуш эвазига 50-500 минг доллар атрофида инвестиция киритади. Агар стартап муваффақиятсизликка учраса, ангел ўз улушини йўқотади ва уни қайтаришни талаб қилмайди. Агар стартапнинг бозор қиймати ошса, ангелнинг улуши ҳам пропорсионал равишда ортиб боради. Машҳур ангел инвестор Энди Бехтолшейм 1998 йилда Google копаниясига улуш эвазига 100 минг доллар инвестиция киритганди. Орадан 20 йил ўтиб компаниянинг бозор қиймати (капитализацияси) 758 миллиард долларга тенглигини ҳисобга олсак, Бехтолшеймнинг инвестицияси қанчалик ўсганини тасаввур қилиш мумкин.

    Ангел инвестордан фарқли равишда краудфандинг (crowdfunding) усули орқали юзлаб ёки минглаб инсон стартапга кичик суммадаги маблағ киритади. Мисол учун, стартапга 100 минг доллар маблағ зарур бўлса, минг киши 100 доллардан йиғиб инвестиция киритиши мумкин. Kickstarter, Indiegogo каби краудфандинг платформалари дунё бўйлаб минглаб стартапларга инвестиция йиғилишига кўмаклашади. Краудфандинг усулида инвесторлар улуш эвазига ёки хайрия сифатида стартапларни молиялаштириши мумкин. Ўзбекистонда ангел инвесторлик ёки краудфандинг фаолиятларини йўлга қўйиш орқали стартапларимизни ўлим водийсидан омон чиқишларига ва дунё бозорига чиқишларига эришиш мумкин бўлади.

    Бешинчи шарт — «талантлар тўплами»ни кенгайтириш

    Стартап экотизимининг энг муҳим омили — «талантлар тўплами» ҳисобланади. Талантлар тўплами юқори технологияга асосланган стартапларни яратадиган ва уларни дунё бозорига олиб чиқа оладиган кадрлар йиғиндисидан ташкил топади. Баъзи давлатлар талантлар тўпламини кенгайтириш мақсадида STEM (фан, технология, муҳандислик ва математика) йўналиши бўйича кучли кадрларни тайёрлаш дастурларини йўлга қўйган. Чили эса юқори технологияга асосланган стартапларни ярата оладиган талантларни хориждан жалб этиш мақсадида иммиграция тизимини қайта кўриб чиққан.

    Финландиянинг Юваскула университети эса тадбиркорликни ўқитишнинг мутлақо янги усулини йўлга қўйган бўлиб, талабалар ментор тадбиркорлар ёрдамида биринчи курсданоқ ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўяди ва 4 йил мобайнида бу фаолиятни ривожлантириш устида ишлашади. Жанубий Корея ва Исроилда эса нафақат талабалар, балки аҳолининг барча қатламлари, жумладан, мактаб ўқувчилари, ҳарбий хизматчилар ва хатто маҳбусларга инновацион тадбиркорлик бўйича кўникмалар бериш бўйича лойиҳалар йўлга қўйилган.

    Ўзбекистон университетларида «Инновация ва креативлик», «Тадбиркорлик молияси», «Стартапларни бошқариш» каби фанларни ўқув дастурига киритиш орқали бўлажак стартапчиларга инновацион маҳсулотларни яратиш ва дунё бозорига муваффақиятли олиб чиқиш, ангел ва венчур капитал фирмалар билан инвестиция шартларини келишиш каби муҳим кўникмаларни бериш зарур.

    Корея ва Исроил тажрибасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, университет талабаларига қўшимча мактаб ўқувчилари, ҳарбий хизмат ўтаётган ёшлар ва аҳолининг барча қатламлари орасида инновацион фикрловчи, таваккалдан қўрқмайдиган тадбиркорлар синфини яратиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки талантлар тўплами қанча катта бўлса, Ўзбекистонда миллиард долларлик стартаплар яратилиш эҳтимоли шунча юқори бўлади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    18.02.2019, 19:32   Изоҳ (0)   37178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.