Февралдаги тўлин ой АҚШда кўп қор ёғгани сабаб, «супер қорли» ой дея аталмоқда. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Тўлин Ой — ой тўлишган пайтида унинг орбитаси Ерга жуда яқин келганда содир бўлади.
19 февраль — Ой Ерга бу йил энг яқин келадиган сана. Масофаси 221 734 мил (356 846 километр) бўлади.
Ой горизонтга яқин келганида жуда катта кўринади. Оптик иллюзиянинг таъсирида шундай натижа ҳосил бўлади.
2019 йил, шунингдек, тарихий «Аполлон-11» фазо кемасининг Ойга қўнганига 50 йил тўлади.
Изоҳ (0)