Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган пресс-анжуманда 2019 йилда Юнусобод туманида қурилаётган ерости метросининг иккита бекати, Яшнобод ерусти метро йўналишида 12 та бекат ишга тушишини маълум қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Даврон Ҳидоятов жорий йилда пойтахтда иккита йўл ўтказгич фойдаланишга топширилиши режалаштирилганини маълум қилган.
Бундан аввал, пойтахтнинг Сергели метро линиясининг қурилиши қанчага тушиши ҳақида маълум қилинганди.
Изоҳ (0)