Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 15 февраль куни Мюнхенда Буюк Британия ташқи ишлар давлат вазири Алан Дункан билан учрашди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Буюк Британия кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
«Учрашувда барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ахборотида.
Музокараларда Ўзбекистон—Буюк Британия Савдо-саноат кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда унинг доирасида ўтказилиши режалаштирилган Буюк Британия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбирларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)