Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вилмор икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, Ўзбекистон томони икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида agrosаноат комплексини ривожлантиришда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди.
Франция томони Ўзбекистон вакилларини Парижда бўлиб ўтадиган қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.
Изоҳ (0)