Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри Ғалаба кўчасида яшовчи А.Х. 15 февраль куни шу кўчада яшовчи таниши — V.Л.нинг уйида бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган.
ИИВ хабарига кўра, ичкиликбозлик давомида уларнинг ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан, оқибатда А.Х. танишини пичоқ билан жароҳатлаган.
«V.Л. касалхонага ётқизилиб, А.Х. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳакатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)