15 февраль, жума куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 22-тури доирасида дастлабки беллашув ниҳоясига етди.
Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Горецка ўз дарвозасини ишғол қилди (1:0). 17-дақиқага келиб Кингсли Коман Йосуа Киммиҳ узатмасини голга айлантирди (1:1). Орадан 6 дақиқа ўтиб Чи Дон Вон жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). 1-бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Коман дублга эришди (2:2). 53-дақиқада эса Давид Алабанинг урган голи «Бавария» клубига ғалаба келтирди ва муҳим 3 очко келтирди.
Бундеслига
22-тур баҳслари
15 февраль, жума
«Аугсбург»—«Бавария» 2:3
Голлар: 1:0 — 1, автогол, Горецка, 1:1 — 17 Коман, 2:1 — 23 Дон Вон, 2:2 — 45 Коман, 2:3 — 53 Алаба.«Аугсбург»: Кобел, Данзо, Оксфорд, Стафилидис (Рихтер, 69), Макс, Ҳедира, Шмид, Грегорич, Моравек (Жа Чхол, 78), Чжи Дон Вон, Кордова
«Бавария»: Нойер, Зюле, Алаба, Киммиҳ, Ҳуммелс, Хамес (Мюллер, 56), Aлькантара (Мартинес, 82), Гнабри (Рибери, 64), Горецка, Коман, Левандовски
Огоҳлантиришлар: Горецка (72), Рихтер (76), Мартинес (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)