Бугун, 15 февраль куни Сарвар Орипов Чилонзор тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига борди. Уйига қайтганда эса кўп миқдорда пули бўлган барсеткасини қаердадир унутиб қолдирганлигини англади, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
У кун давомида борган жойларини айланиб чиқишга қарор қилди. Бироқ шу вақтда унга Чилонзор тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидан қўнғироқ қилиб, барсетка бўлимда қолиб кетганлигини айтишди.
Бундан хурсанд бўлган Сарвар Орипов ўз видеомурожаатида ИИББ ходимларига миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)