Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти Франция Республикасининг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вилмор хоним билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилди.
Икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида agrosаноат комплексини ривожлантиришда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш таклифи билдирилди.
Виолен де Вилмор хоним Ўзбекистон вакилларини Парижда бўлиб ўтадиган қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.
Изоҳ (0)