Андижон шаҳрининг Янги бозор ҳудудидаги «Холис» савдо маркази олдида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти бошланғич ташкилоти фаоллари билан ҳамкорликда аҳолининг сиёсий маданиятини янада оширишга бағишланган акция ташкил этилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Тадбирда Ёшлар иттифоқи фаоллари тадбиркорлик, ташаббускорлик ва сиёсий саводхонлик хусусида фикр юритиб, «Бир саволга — бир совға» лойиҳасини ҳам ўтказди. Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ҳамкорлар томонидан китоблар, Ёшлар иттифоқи рамзи акс этган футболка ва кепкалар совға тарзида тарқатилди.
Акция аҳоли томонидан илиқ қарши олиниб, фаол ва кўтаринки руҳда ўтди.
Изоҳ (0)