«Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Аякс»га қарши ўйинда битта голга ассистентлик қилди (2:1).
Бу 18 ёшли бразилияликнинг жорий мавсум барча мусобақалардаги 10-голли узатмаси бўлди.
Шу тариқа Винисиус жорий мавсум «Реал» футболчилари орасида энг кўп голга узатма берди. Футболчи амалдаги мавсумда «Қироллик клуби» сафида жами 23 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ҳам киритишга эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)