Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида Россияда жасорат кўрсатиб, «Яхшилик қилишга шошилинг» («Спешите делат добро») медали билан тақдирланган Оламафрўз Абдуллаевнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, у 2018 йилнинг 31 декабрь куни Магнитогорск шаҳридаги турар жой биноси портлашидан кейин ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ёрдам берган ва Россия ФВВ қутқарувчилари келгунга қадар вайроналар орасидан 8 кишини қутқариб қолган.
Жамият учун муҳим ишларни амалга оширган ва оғир турмуш шароитларига тушиб қолганларга кўмаклашган шахсларга топшириладиган «Яхшилик қилишга шошилинг» («Спешите делат добро») медали билан тақдирланган.
Довюрак йигитнинг хизматлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ва бош консулхона вакиллари томонидан ҳам муносиб рағбатлантирилган.
Изоҳ (0)