Самарқанддаги Паразитология илмий-текшириш институти авария ҳолатида. 6—8 февраль кунлари вилоятда иш олиб борган республика ишчи гуруҳи шундай хулосага келди, дея хабар беради «Zarnews».
Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг икки қаватли даволаш корпуси ҳам ана шундай баҳоланди.
Шунингдек, ишчи гуруҳи маълумотида вилоят тиббиёт муассасаларининг 72 таси (43 фоизи), қишлоқ оилавий поликлиникаларининг 24 таси (39 фоизи), қишлоқ врачлик пунктларининг 77 таси (58 фоизи), тез тиббий ёрдам шохобчаларининг 89 таси (58 фоизи) таъмирталаб эканлиги кўрсатилган.
Нуробод, Пахтачи, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, Булунғур, Жомбой, Каттақўрғон, Қўшработ туманлари давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бинолари авария ҳолатида ва умуман талабга жавоб бермайди.
Изоҳ (0)