Жон Хопкинс университети муҳандислари сунъий интеллектга эга ақлли стетоскоп яратди. Стетоскоп врач ёрдамисиз пневмония ва бошқа ўпка касалликларига ташхис қўя олади. Бу ҳақда универститет сайтида хабар берилди.
Антибиотиклар кенг қўлланилишига қарамай, пневмония ҳанузгача хавфли касалликлардан бири сифатида қолмоқда. Бунга сабаб — беморга диагноз қўйишнинг қийинлиги. Яллиғланишдан дарак берувчи шовқинларни эшитиб, фарқлаш учун врачга катта малака керак бўлади.
Яратилган стетоскопга юқори сезгирликка эга микрофон ўрнатилган бўлиб, унда келган маълумотларни сунъий интеллект қайта ишлаб ташҳис қўяди. Диагноз эса суюқ кристалли экранда акс этиб туради. Қурилма текшириш жараёнида пневмонияга 87 фоиз аниқлик билан пневмония ташхисини қўйган.
Қурилма келажакда врачларнинг ва оддий инсонларнинг беминнат ёрдамчисига айланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)