Туркиянинг Анталия шаҳрида паратаэквондо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Токио Паралимпиадаси учун рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этди.
Мусобақа якунига кўра, эркаклар ўртасидаги баҳсларда Азизжон Марасулов (+75 кг, К-44 йўналиши) ва Санжар Мухторов (-61 кг, К-42) бронза медалига сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида эса Гулжаной Наимова (+58 кг, К-44) финалгача етиб бориб, кумуш медали соҳибасига айланди.
Бугун, 9 февраль куни спортчилар Ўзбекистонга қайтиб келди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)