Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

5 февраль куни Халқ банкининг Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги филиалидан 100 минг доллар нақд пул йўқолган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Туман ИИБ навбатчилик қисмига шу куни соат 23:40 ларда Халқ банки туман филиали бошқарувчиси пул йўқолганлиги аниқлангани тўғрисида хабар берган.

Ҳозирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва прокуратура ходимларидан иборат махсус тергов гуруҳи тузилиб, воқеа жойида тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан (ўғрилик, жуда кўп миқдорда) жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади