6 февраль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида туман прокуратурасига келиб тушган хабар асосида 37 яшар коллеж директори ўринбосари Илҳом Т. қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
У Шаҳноза Ю.га танишлари орқали укасининг номига коллежни тугатганлик тўғрисидаги диплом тўғирлаб беришни ваъда қилганди. Директор ўринбосари бу «хизмати» учун 1500 АҚШ доллари олаётганида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)