Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Парижда Sotheby’s аукционида 1987 йилда ишлаб чиқарилган супер ретро Ferrari F40 LМ автомобили сотилди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

Фото: Sotheby’s

Фото: Sotheby’s

Ушбу савдолар ҳар йили ретро автомобиллар салон кўргазмасида ўтказилади.

Ушбу аукционга жами 90 та лот қўйилган. Улар ичида турли йилларда ишлаб чиқарилган Ferrari, Porsche, BMW, Bugatti автомобиллари бор.

Ferrari автомобилининг нархи 4,3 миллион евро деб баҳоланди.

Ушбу суперкар Michelotto компанияси томонидан лойиҳалаштирилган. У 1995—1996 йилларда икки марта машҳур «Ле-Мана 24 соат» пойгаларида қатнашди. 1995 йилда Anderstorp 4 Hours пойгасида ғолиб бўлди.

Шу билан бирга, 1966 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 275 Gtb/6 C автомобили 2,9 миллион евро ва Porsche 550 RS Spyder 2,7 миллион еврога сотилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати