АҚШ суди Ўзбекистон ҳукумати билан инвестиция можароси бўйича Oxus Gold Olc компанияси фойдасига арбитраж қарорини ижро этиш ҳақидаги аризани кўриб чиқишни кечиктирди. Бу ҳақда «РAПСИ» хабар бермоқда.
Oxus Gold Olc компанияси Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро арбитраж судда ишнинг кўриб чиқилишига ташаббус билан чиққан ва бу ҳақда 2011 йилдаёқ Ўзбекистон расмийларини хабардор қилган эди. Компания инвестициялар гўёки экспроприация қилинганлиги учун 1,2 миллиард доллар зарарни қоплашни талаб қилган.
Арбитраж ўз қарори билан Oxus Gold Pls талаблари миқдорини 10,2 миллион долларгача қисқартирган. Мазкур қарорнинг 2016 йилда Францияда тан олинишига эришган компания талаблари бир қисмининг рад этилишини бекор қилишни сўраб Париж Апелляция судига мурожаат қилди.
Апелляция бўйича суд эшиттируви жорий йилнинг 26 мартида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Америка суди Ўзбекистон расмийларининг қарор чиқарилишини Франциядаги апелляция кўриб чиқилгунга қадар кечиктириш ҳақидаги мурожаатини қаноатлантирди.
Изоҳ (0)