Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Шаҳрисабзга ташкил этилган Info-Tour давомида Китоб туманилик 75 ёшли Нуриддинов Шаҳобиддин ота уй меҳмонхонаси очиш ташаббуси билан чиқди, деб ёзади UZ24. Ушбу меҳмонхона 4643 метр баландликда жойлашган Ҳазрати Султон зиёратгоҳи ёнида қад ростлайди.
– Асли касбим механизатор. Бу уй меҳмонхонасини очишдан асосий мақсадим, аввало атрофимдагиларни иш билан таъминлаш ҳамда кўпроқ туристларни жалб қилишдир, — дейди Шаҳобиддин ота.
Отахон ушбу уй меҳмонхонаси юзасидан 8 февраль куни ўзининг тақдимотини ўтказади. Шундан сўнг отахонга уй меҳмонхонаси очиш учун лицензия берилади. Кейинчалик бу бизнесини давом эттиришни мақсад қилган отахон, уй меҳмонхонаси ёнидан давлат (3-5 юлдузли) меҳмонхонасини очишни режалаштирган.
Изоҳ (0)