Тошкентда барпо этилаётган «Наврўз» боғи ҳудудида этношаҳарча пайдо бўлади. Унда Ўзбекистоннинг ҳар бир вилояти ўз анъаналари, урф-одатлари билан намойиш этилади, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Этношаҳарчага ташриф буюрганлар чойхоналарда миллий таомлардан татиб кўриши, халқ ҳунармандчилиги сувенирларини эсдалик учун харид қилиши мумкин.
«Наврўз» янги боғи ҳудуди учун 32 гектар ер ажратилган. Бу ерда 3 минг томошабинни ўзига сиғдирувчи амфитеатр барпо этилади. Боғда Мустақиллик куни ва Наврўз каби байрамларни нишонлаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, бу ерда халқ сайиллари ва концертлар ўтказилади.
«Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутахассислари томонидан қурилаётган боғнинг очилиши жорий йилга мўлжалланган.
Изоҳ (0)