• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда экспорт ҳажмларини ошириш борасидаги вазифалар белгилаб берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 6 февраль куни иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда экспорт ҳажмларини ошириш борасидаги энг муҳим вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Унда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, видеоселектор орқали жойлардан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар раҳбарияти, йирик компаниялар вакиллари, элчилар иштирок этди.

    Экспорт – иқтисодиёт барқарорлигининг асосий омили. Валюта захираларини кўпайтиришнинг ягона йўли ҳам экспорт ҳажмини кескин оширишдир.

    Мамлакатда экспорт фаолиятини енгиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чоралар натижасида ўтган йили экспорт ҳажми 14 миллиард 258 миллион долларни ташкил этиб, 13,6 фоизга ўсган.

    Кейинги икки йилда экспорт географияси 50 та давлатга кенгайиб, 140 тага етган. Экспортга 120 та янги турдаги маҳсулот чиқарилган. Экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 56 фоизни ташкил этиб, ҳудудий саноат экспорти қарийб 1,7 баробар ўсган.

    Бироқ, ҳали ҳам мамлакатнинг экспорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

    Йиғилишда Президент экспортбоп маҳсулотлар таркибини диверсификация қилиш, экспортда хом ашё бўлмаган маҳсулотлар улушини камида 60 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг 2019—2025 йилларга мўлжалланган Миллий экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

    Мазкур стратегия экспортёрларга кўрсатилаётган давлат хизматларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, Doing Business рейтингида «ташқи савдо» кўрсаткичи бўйича юқори 50 та мамлакат қаторига киритиш масалаларини қамраб олади. Хориж тажбирасидан келиб чиқиб, экспорт қилувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон экспортёрлар ассамблеяси ташкил этилади.Видеоселекторда экспортни кўпайтиришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиб, бу борадаги ишларни жонлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Ўтган йили ҳудудий экспорт прогнози бажарилмагани, айниқса, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бу борада сусткашликка йўл қўйилгани қайд этилди. Ҳудудий мева-сабзавот экспорти прогноздан анча кам бўлгани, биронта ҳам ҳудудда бу борадаги режа бажарилмагани танқид қилинди.

    Албатта, экспорт жаҳон бозоридаги конъюнктурага ҳам боғлиқ. Хорижий экспертлар жорий йилда ҳам асосий хом ашё маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги нархлари паст бўлишини прогноз қилишмоқда.

    Шу боис мамлакатда 2019 йилги экспорт прогнози ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўп этиб белгиланди.

    Давлат раҳбари экспорт прогнозини таъминлашни аниқ ҳисоб-китоб асосида ташкил этиш, бу борада янги тизим йўлга қўйишни таклиф қилди.

    Унга мувофиқ, аввало, Республика экспорт штаби фаолияти тубдан такомиллаштирилади. Ушбу штабдан вакиллар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга бириктирилади.

    Шунингдек, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўзлари мутасаддилик қиладиган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан экспорт прогнози бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади.

    Республика экспорт штаби, Бош вазир ўринбосари ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тармоқлар ва ҳудудлар бўйича ўн кунлик экспорт жадвалларини ишлаб чиқиб, тузилган экспорт шартномаларини сўзсиз бажариш ҳамда қўшимча келишувлар имзолаш чораларини кўради.

    Иккинчидан, ҳар бир ҳудудда экспорт бўйича доимий ишлайдиган вилоят штаблари, туманлар ва шаҳарларда ишчи штаблар ташкил этилади. Уларнинг масъуллигида экспортбоп маҳсулотлар экинларини оптимал жойлаштириш, хўжаликларни сифатли уруғлар ва кўчатлар билан таъминлаш, ҳосилни нобуд қилмасдан йиғиб олиш, саралаш, қадоқлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, маҳсулотларни ташқи бозорга чиқаришгача бўлган яхлит тизим йўлга қўйилади. Шунингдек, ушбу штаблар ички ва ташқи логистика, сертификация масалаларига, кичик бизнес субъэктларининг экспортини кўпайтириш, керак бўлса, айланма маблағлар учун кредитлар ажратилишига кўмаклашади.

    Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар штаблари таркибига иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика, божхона, стандарт, савдо-саноат палатаси, карантин бўйича республика идораларининг жойлардаги бошқарма ва бўлимлари ҳамда тижорат банкларидан вакиллар киритилади.

    Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ушбу штаблар раҳбарлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари уларнинг ишчи органлари ҳисобланади.

    Ҳудуддаги штаблар экспортёрлар билан доимий равишда ишлаб, муаммоларини тезда ҳал қилиб боришлари шарт, дейилди йиғилишда. Амалга оширилаётган ишлар натижалари «онлайн» маълумотлар базасига киритилиб, назорат қилиб борилади.

    Учинчидан, ҳар бир вазир, ҳар бир хўжалик бирлашмаси раҳбари ўз йўналишидаги корхоналар бўйича, улар тармоқ ёки ҳудудий корхона бўлишидан қатъи назар, экспорт прогнози бажарилиши учун жавоб беради.

    Мисол учун, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси кластерларда пахта хом ашёсини етиштиришдан бошлаб, уни чуқур қайта ишлашга, республика бўйича барча текстил маҳсулотлари экспортига масъул бўлади.

    Шу боис тармоқларда замонавий тежамкор технологияларни қўллаган ҳолда, юқори қўшилган қийматли товарларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.Тўртинчидан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимини самарали ишга солиб, корхоналарга ташқи бозорларга чиқишга кўмаклашади, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва хатарларни суғурталаш чораларини кўради. Ушбу Миллий тизим фаолияти Экспорт штаблари билан ҳамкорликда йўлга қўйилиши, энг муҳими, корхоналар бу тизим самарасини сезиши кераклиги қайд этилди.

    Бешинчидан, экспортни таъминлашда барча вазирлик ва идоралар бевосита қатнашади. Жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги элчилар билан биргаликда хорижий давлатлардаги бозор талаблари ва буюртмаларни аниқлаб, экспорт штабларига мунтазам тақдим этиб боради.

    Ҳудудларга бириктирилган элчилар ҳокимликларга ташқи бозорларда харидор топиш ҳамда маҳаллий корхоналарни хорижий давлатлардаги кўргазмаларга юборишга кўмаклашади.

    Олтинчидан, транспорт ва логистика хизматларини яхшилашга катта эътибор қаратилади.

    Маълумки, бу борада 20 дан ортиқ халқаро транспорт коридорлари ва йўналишлари йўлга қўйилган, автомобилда халқаро юк ташиш бўйича 30 та давлат билан ҳамкорлик ўрнатилган. Лекин логистика ва йўл инфратузилмаси, чегара божхона пунктлари қуввати тобора ўсиб бораётган транзит талабларига тўлиқ жавоб бермаяпти.

    Шу боис мутасаддиларга логистика марказлари ва йўлбўйи инфратузилмасини янада ривожлантириш, чегара божхона пунктлари техник ҳолати ва ўтказувчанлик қобилиятини яхшилаш, транспорт воситалари ва юкларни расмийлаштиришда ахборот технологияларини фаол жорий қилиш юзасидан топшириқлар берилди.

    Самолётда йўловчи ва товарлар ташиш учун тариф сиёсатини оптималлаштириш, хусусий операторларга вагонлар паркини ташкил этишда кўмаклашиш, транзит давлатлардан чегирмалар олиш ва экспортёрларга татбиқ этиш вазифалари қўйилди.

    Еттинчидан, экспорт товарларини стандартлаштириш ва сертификатлаш талаб даражасида эмаслиги, аксарият стандартлар жаҳон андозаларига мос келмаслиги уларни экспорт қилишда жиддий қийинчиликлар туғдирмоқда.

    Шу боис «Ўзстандарт» агентлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сертификатлаш ва стандартлаштириш бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш топширилди.

    Йиғилишда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни самарали ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шу йўналишга ихтисослаштирилган 67 та туманда экинларини оптимал жойлаштириш, етиштирилган мева-сабзавотларнинг камида 25 фоизини экспортга йўналтириш зарурлиги таъкидланди.

    Мазкур туманларда мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этиш, шундай маҳсулотларни қайта ишлайдиган замонавий корхоналарни кўпайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

    – Ҳамма аниқ билиши керак: агар экспортбоп мева-сабзавотлар сифатли етиштирилмаса ва хорижга йил давомида етказиб берилмаса, уларнинг экспортини кескин ошириб бўлмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларига енгиллик яратиш мақсадида Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Болтиқбўйи давлатлари билан «Яшил йўлак» тизимини жорий қилиш, карантин хизматларидан белгиланган тартибда рухсатнома олиш орқали Хитой, Корея, Япония, Ҳиндистон, АҚШ ва Европа бозорига кириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Йиғилишда яна бир долзарб вазифа – хизматлар экспортини кенгайтириш, айниқса, туризмни ривожлантириш истиқболлари кўрсатиб ўтилди.

    Макроиқтисодий барқарорлик кўп жиҳатдан импортни тартибга солишга ҳам боғлиқлиги таъкидланиб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, импортнинг тариф ва нотариф бошқарув сиёсатини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

    Видеоселекторда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди.

    06.02.2019, 19:51   Изоҳ (0)   12863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ниқоб кийиб босқинчилик қилган жиноятчилар камида 15 йилга қамалди

    06.02.2019, 19:38

    Ўзбекистонда банклар давлат улушини қисман сақлаб қолган ҳолда хусусийлаштирила бошлайди

    06.02.2019, 19:14

    Банкоматлар, телевизорлар, сотувчисиз савдо дўконлари: Тошкент метросидаги қулайликлар

    06.02.2019, 19:12

    Тошкентда мактаб ўқувчиларининг тилла зиракларини алдаб олиб қўйган аёлга жазо тайинланди

    06.02.2019, 18:59

    Жомбойдаги тунги рейдлар чоғида ушланган ўқувчи қизларга мураббий бириктирилди

    06.02.2019, 18:20

    7 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    06.02.2019, 18:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.