– Жамиятимизда ҳар бир фуқаронинг ўз ўрни бор, уларга қулайлик ва имкониятлар яратиш бизнинг вазифамиз, – дейди «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси ҳаракат хизматининг тижорат ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари Элмурод Валиев. – Бугун метронинг ҳар бир бекатида уяли алоқа ва коммунал тўловларни амалга ошириш учун махсус банкоматлар ўрнатилган. Фойдаланувчилар учун қулай 3 та бекатда («Буюк ипак йўли», «Беруний» ва «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишларининг алмашинув жойида) пластик карталарни нақд пул қилиш учун ҳам махсус аппаратлар ҳам ўрнатилган. Бундан ташқари, поезд кутувчилар зерикиб қолмасликлари учун ҳар бир бекатда мунтазам ишловчи телевизор ўрнатилган. Биринчи маротаба бу хизматдан фойдаланувчилар учун эса тушунарли ва содда хариталар бекат атрофида, поезд ичи ва ташқари тарафдаги деворларга рангдор ёзувлар билан ёзиб қўйилган расмлари осилган. Ҳозир метро ичида сотувчисиз махсус савдо дўкончалари ҳам мавжуд. Айни вақтда «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси бу каби имконият ва қулайликларни янада кенгайтириш чораларини кўрмоқда.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Тошкент метрополитенидаги қулайликлар ҳақида мутахассис фикрлари билан қизиқди.
Изоҳ (0)