Бироз олдин Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида босқинчилик содир этилган эди, деб хабар қилди Sputnik «Замон» дастурига таяниб.
Бир гуруҳ ниқобли кишилар хонадонга бостириб кириб, уй эгаларини оёқ ва қўлларини скотч билан боғлаб, ўлдириш билан пўписа қилиб 80 млн сўмлик пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетади.
Орадан бироз ўтиб жиноятчилар қўлга олинади ва ушбу жиноятни Олмалиқ туманидаги жазони ўташ муассасасидан қочиб кетган 4 нафар маҳбус амалга оширгани маълум бўлади. Ушбу шахслар олдин ҳам қасддан одам ўлдиргани, талончилик қилгани учун бир неча бор қамоқ жазосига маҳкум этилгани маълум бўлади.
Жиноят ишини ҳар томонлама ўрганиб чиққан Олмазор туман суди ушбу жиноятчиларни ўта хавфли рецидивистлар деб топди ва уларни 15 йилдан 20 йилгача кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланди. Жазо муддатини қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Изоҳ (0)