Филиппинда иккитадан бош ва бурун ҳамда уч кўзли чўчқа боласи дунёга келган, дея хабар беради «Daily Mail».
Мара Клара лақабли чўчқача Султон-Қударат провинциясининг Калиан қишлоғида дунёга келган.
Чўчқанинг эгаси Аделина Далипе Мара Клара дунёга келганида саросимага тушгани, бироқ тез орада унинг ноёблигини англаб етганини маълум қилган.
«Назаримда чўчқачамнинг омади келган. Ахир у шу қадар ноодатийки. Унинг тирик ва соғломлиги мўъжиза. Мен унга ғамхўрлик қиламан» — дейди аёл.
Марага алоҳида эътибор кўрсатилмоқда.
Чўчқанинг мутацияси — полицефалиядир. Аномалия судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар, баъзида эса одамларда ҳам учрайди.
Изоҳ (0)