Ўзбекистонда етиштирилган қовун халқаро танловда музқаймоқ учун энг яхши маҳсулотлардан бири деб топилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Италия музқаймоқ ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (SIGA) ташаббуси билан ўтказилган Миллий кўргазмада илк бор «Музқаймоқнинг жаҳон мероси» (Gelato World Heritage) халқаро танлови бўлиб ўтди.
Музқаймоқ тайёрлашда фойдаланиладиган, бошқа мамлакатларга хос бўлган мева ва ўзига хос маҳсулотлар танловда иштирок этиш шартига киритилди.
Танловда Ўзбекистонда етиштирилган қовун ҳидли музқаймоқ иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўриндан Американинг ер ёнғоқли музқаймоғи, учинчи ўриндан манголи Миср музқаймоғи жой олди.
Танловда Сирдарё вилоятида етиштирилган учта қишки нав — «қирқма», «қари қиз» ва «қора қанд» иштирок этди.
Изоҳ (0)