3 февраль, якшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 22-тури доирасида 4 та беллашув ўз ниҳоясига етди.
Диего Симёне бошқарувидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби сафарда «Бетис» билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 65-дақиқасида ҳакам томонидан мадридликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Серхио Каналес Ян Облак дарвозасини аниқ нишонга олди (1:0).
Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва «Атлетико Мадрид» меҳмонда мағлуб бўлди.
Куннинг сўнгги ўйини «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтди. Унда мусобақа жадвалида 3-поғонада бораётган Сантьяго Солари бошлиқ «Реал Мадрид» клуби «Алавес»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида ҳужумчи Карим Бензема ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқага келиб Винисиус Жуниор Марко Асенсио узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Мадрид клубининг 3-голи 90+1-дақиқада киритилди. Унга Карим Бензема ўрнига майдонга тушган Мариано Диас муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Қироллик клуби» «Алавес» дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
22-тур натижасига кўра, мадридликлар мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган «Атлетико» билан орадаги фарқни қисқартириб олди. Айни дамда «Реал»да 42, «Атлетико»да эса 44 очко мавжуд. Мусобақа жадвалини бошқариб бораётган «Барселона» 50 очко жамғарган.
Ла Лига
22-тур баҳслари
3 февраль, якшанба
«Вильярреал»—«Эспаньол» 2:2
Голлар: 1:0 — 37 Иборра, 2:0 — 65 Касорла, 2:1 — 75 Бонера, 2:2 — 81 Росалес.«Бетис»—«Атлетико Мадрид» 1:0
Гол: 1:0 — 65, пенальти, Каналес.«Эйбар»—«Жирона» 3:0
Голлар: 1:0 — 37 Пена, 2:0 — 46 Чарльз, 3:0 — 57, пенальти, Чарльз.«Реал Мадрид»—«Алавес» 3:0
Голлар: 1:0 — 30 Бензема, 2:0 — 80 Жуниор, 3:0 — Диас.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)