«Ювентус» Италия чемпионатининг 22-турида «Парма» билан дуранг ўйнади (3:3).
Ўйин давомида Турин клуби 2:0 ва 3:1 ҳисобларида олдинда борди, бироқ ғалабани сақлаб қола олмади.
Туринликлар 8 йилдан бери ўз майдонида бундай ғалабани қўлда чиқариш ҳолатига дуч келмай қўйганди. Сўнгги бор клуб 2011 йил май ойида клуб А Серияда «Палермо»га қарши кечган ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Ўшанда ҳам жамоа 2 та тўп фарқи билан олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқарганди.
22-турда сўнг «Ювентус» мусобақа жадвалида 61 очко тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)