Бельгияда трек бўйича ўтказилаётган «International Belgian Track Meeting» халқаро мусобақасида Ўзбекистон номидан қатнашаётган Ольга Забелинская омниум йўналишида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон велоспорт федерацияси «Дарё»га хабар берди.
Мазкур йўналишда кумуш ва бронза медаллар Польша ҳамда Бельгия спортчиларига насиб қилди.
Ушбу мусобақа спортчиларга 2020 йили Токиода (Япония) бўлиб ўтадиган 32-ёзги Олимпия ҳамда 16-Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун рейтинг очколарини тақдим этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)