Испания чемпионатининг 22-турида «Барселона» «Валенсия» билан дуранг ўйнади (2:2).
Жорий мавсум Каталония клуби Ла Лига доирасида «Камп Ноу» стадионида 12 та учрашувда ўз дарвозасидан 15 та тўп олиб чиқди.
Бу «Барселона»нинг 16 йил ичидаги энг ёмон натижаси ҳисобланади.
Клуб 2002/03 йилги мавсумда ўз майдонида кечган биринчи 12 та учрашувда 15 та гол ўтказиб юборганди. Ўша пайтда каталонияликларни Луи ван Гал бошқарган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)