Теннис бўйича терма жамоалар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа саналган «Дэвис Кубоги«нинг плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Мазкур қарама-қаршиликнинг дастлабки тўқнашуви ўзбекистонлик Санжар Файзиев ҳамда Сербиянинг биринчи рақамли теннисчиси Душан Лаёвич ўртасида бўлиб ўтди. 1 соат 31 дақиқа давом этган ўйинда Лаёвич 2 сет натижасига кўра 7:6, 6:3 ҳисобларида ғалаба қозонди ва терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, Ўзбекистон термаси биринчи ўйинда Сербияга имкониятни бой берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)