31 январь, пайшанба куни футбол бўйича Испания Кубогининг 1/4 финали доирасида сўнгги жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Сантьяго Салари қўл остидаги Мадриднинг «Реал» клуби сафарда «Жирона» жамоасига қарши майдонга тушди.
1-бўлимнинг 27 ва 43-дақиқаларида франциялик ҳужумчи Карим Бензема рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дублга эришди (2:1).
2-бўлимнинг 71-дақиқасида Педро Порро Александро Пачон узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни қисқартирди (2:1). Орадан 5 дақиқа ўтиб, мадридликлар ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте «Жирона» дарвозасига гол урди ва ғалабани мустаҳкамлади.
Шу тариқа «Реал Мадрид» икки ўйин натижасига (7:3) кўра мусобақа ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа чорак финалининг биринчи баҳсида «Қироллик клуби» «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Жирона» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Испания Кубоги
1/4 финал баҳслари
31 январь, пайшанба
«Жирона»—«Реал Мадрид» 1:3 (2:4)
Голлар: 0:1 — 27 Бензема, 0:2 — 43 Бензема, 1:2 — 71 Порро, 1:3 — 76 Льоренте.«Жирона»: Морено, Порро, Рамалё, Бернардо, Мунеса (Алварес Техеда, 46), Гранеро, Лосано, Гранелл, Соареш, Сеунг Ҳо-Паик (Пачон, 68), Стуани.
«Реал Мадрид»: Навас, Карвахаль, Варан, Рамос (Начо, 63), Марсело, Льоренте, Себальос, Кроос, Васкес, Бензема (Асенсио, 58), Жуниор (Бэйл, 67).
Огоҳлантиришлар: Стуани (49), Карвахаль (65), Лосано (72).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)