Туркия президентининг маслаҳатчиси Ясин Актай мамлакатда бўлиб турган БМТ делегацияси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича ишда Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни асосий гумонланувчи деган фикрда эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».

Фото: Flickr

У мазкур баёнотни БМТнинг махсус маърузачиси Агнес Калламард билан учрашуви якунлари бўйича маълум қилди. Агнес Калламард ҳафта бошидан буён Саудия мухолифатчи журналистининг ўлдирилиши юзасидан далилларни ўрганиш учун Туркияда бўлиб турмоқда.

«БМТ делегацияси меросхўр шаҳзодани қотилликда асосий гумонланувчи сифатида кўрмоқда», — деди Актай.

Аввалроқ БМТ делегацияси Қошиқчи ўлдирилган элчихонага киритилмаганлиги маълум қилинган эди.