Хоразмда яқин орада Малайзия Технология университети (UTM) филиали очилиши мумкин. Бу ҳақда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги делегациянинг университет раҳбарияти билан музокаралари давомида маълум бўлди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
Учрашув якунлари бўйича ҳокимлик ва университет ўртасида профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабалар алмашинуви бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Шунингдек, ҳокимлик ва UTM ўртасида Хоразмдаги тегишли олий ўқув юрти базасида инжиниринг, ахборот технологиялари, фундаментал фанлар ва менежмент йўналишларида бакалавриат ва магистратура дастурларини жорий этиш ҳамда келгусида Малайзия университети филиалини очиш юзасидан келишув имзоланди.
Маълумот учун, Малайзия Технология университетига 1904 йилда асос солинган бўлиб, ушбу олий ўқув юрти дунё университетлари рейтингида 228, Осиёда эса 47-ўринда туради.
Изоҳ (0)