• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҚҚС «занжири» қандай шакллантирилади?

    Қўшилган қиймат солиғининг «занжирини» шакллантириш орқали ҚҚС  тўловчиси бўлган ва бўлмаган солиқ тўловчилар ўртасида кооперацияни ташкил этиш, ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтиш масалалари бўйича кўплаб саволлар ва таклифлар келиб тушмоқда. Давлат солиқ қўмитаси улар юзасидан «Дарё»га қуйидагиларни маълум қилди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш

    Солиқ кодексининг 354-моддасига асосан, агар ягона солиқ тўловини тўловчилар ушбу Кодекснинг 199-моддасига мувофиқ, ҚҚС  солинадиган оборотни амалга оширса, ҚҚС ихтиёрий асосда ҳисобот даври бошланишидан камида бир ой олдин рўйхатда турган давлат солиқ инспекциясига ёзма билдириш орқали амалга оширишлари белгиланган.

    Шунингдек, Солиқ кодексининг 351-моддасида солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлаш ўрнига ихтиёрий равишда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши учун ҳисобот даври тугаганидан сўнг ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига бу тўғрисида ёзма билдириш бериб, кейинги ҳисобот давридан бошлаб, умумбелгиланган солиқларни тўлаши мумкин.

    Президентнинг 2016 йил 5 октябрдаги фармонига асосан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилади.

    Шунингдек, Президентнинг 2018 йил 20 декабрдаги мажлис баёни билан берилган топшириқлар талабидан келиб чиқиб, 2019 йил 10 апрелга қадар:

    Биринчидан — солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар (ягона солиқ тўлови ва ягона ер солиғи тўловчилари) ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтиш юзасидан солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этган ойдан кейинги ойнинг бошидан ихтиёрий равишда ҚҚСни  (фақатгина ҚҚСни  ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибида) тўлашгаўтиши мумкин.

    Бунда ҚҚС тўловчилар учун ягона солиқ тўлови суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС  суммасига, лекин ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтириш тартиби сақланиб қолинади. Ушбу тартиб ягона ер солиғи тўловчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.

    Иккинчидан — солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлаш ўрнига ихтиёрий равишда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши бўйича рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этган ойдан кейинги ойнинг бошидан умумбелгиланган солиқларни тўлаш тартибига, шу жумладан, ҚҚСни (фақатгина ҚҚСни  ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибида) тўлашга ўтишига рухсат берилади (мол-мулкни ижарага берувчи хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно).

    Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш

    Солиқ кодексининг 226-1-моддасига асосан ҚҚСни  ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш учун солиқ даври давомида ялпи тушуми 3 миллиард сўмдан ошмайдиган юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма хабарномани тақдим этиши белгиланган.

    Солиқ тўловчилар ҚҚСни ҳисобга олиш механизмининг афзалликларини охиригача ҳисоб-китоб қилмасдан, соддалаштирилган ҚҚС режимини қўллашга интилмоқда. Бунинг натижасида ҚҚС  «занжири» ҚҚС тўловчи бўлган мол етказиб берувчилар билан узилмоқда ва уларнинг иқтисодий кўрсаткичларига ҳамда сунъий нархларнинг кўтарилишига олиб келиши кузатилмоқда.

    Шунга кўра, ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш юзасидан ёзма билдириш тақдим этган ҳар бир солиқ тўловчи билан ҳудудий давлат солиқ хизмат органлари раҳбарлари шахсан суҳбат ўтказади, ҚҚСнинг  соддалаштирилган ва умумбелгиланган тартибларидаги фарқлари ҳамда ҳисобга олиш механизмининг афзалликларини тушунтириш орқали ҚҚС стандарт режимини танлашига эътибор қаратилади.

    27.01.2019, 21:46   Изоҳ (0)   23661
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази давра суҳбати ўтказди

    27.01.2019, 20:48

    Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлараро чегара чизиғини демаркация қилишга тайёргарликни давом эттирмоқда

    27.01.2019, 20:33

    Самарқанд имом-хатиблари Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ва бошқа зиёратгоҳларга ташриф буюрди

    27.01.2019, 20:19

    Самарқандда Эргаш Жуманбулбул ўғли уй-музейида ҳашар ўтказилди

    27.01.2019, 19:50

    Ўзбекистонда келгуси ҳафтада ёғингарчиликлар кузатилади

    27.01.2019, 19:35

    Андижонда қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланаётган 100 дан ортиқ тадбиркор юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди

    27.01.2019, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11

    Британиянинг ядро бомбалари сақланадиган базасидан денгизга радиоактив сув сизиб чиққан — махфий ҳисобот

    Дунё | 10 август, 15:45

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05

    Тель-Авивда минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойишга чиқди

    Дунё | 10 август, 14:17

    АҚШ давлат котиби Исроил–ҲАМАС музокаралари издан чиқишида Макронни айблади

    Дунё | 10 август, 13:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.