• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш қандай самара бермоқда?

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди, деб ёзади Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

    Фото: Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

    Хўш, янги тартибнинг афзаллиги нимада?

    Биринчидан, кўчмас мулк ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш тизими соддалаштирилди. Эндиликда, Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталидаги «Ижара шартномаларини ҳисобга олиш» интерактив хизмати орқали куннинг исталган вақтида ижара шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйиш мумкин. Яъни, ортиқча оворагарчилик ва сарф-харажатлар ҳамда узундан-узоқ навбатда туришлар бўлмайди.

    Иккинчи қулайлиги, жисмоний шахснинг доимий яшаш, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги ҳамда ижарага берилаётган кўчмас мулк жойлашган манзил бўйича давлат солиқ инспекцияларига ташриф буюрган ҳолда ижарага берувчи ва олувчи ўртасида белгиланган шаклда тузилган ижара шартномасини тақдим этиш орқали амалга ошириш мумкин.

    Ижара шартномаси ҳисобга қўйилгандан сўнг, ижарага берувчига шартнома ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида «Билдиришнома» ва жорий йил учун ҳисобланган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов хабарномаси тақдим этилади. Натижада, кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича дастлабки декларацияни тақдим этиш талаб этилмайди.

    Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида 20 минг нафардан ортиқ юридик ва жисмоний шахс ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйди.

    Кўпчиликни қизиқтирган саволлардан яна бири янги тартиб жорий қилингунга қадар тузилган ижара шартномаларининг тақдири нима бўлади?

    Муддати тугамаган (мисол учун, 2018 йил 31 мартдан 2019 йилнинг 31 мартигача тузилган) ижара шартномалари амал қилиш муддатига қадар ўз кучини йўқотмайди ва ушбу шартномаларни қайта давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш талаб этилмайди.

    Шунингдек, ижара шартномаси бўйича олинган даромадларга ҳисобланган солиқнинг бир йиллиги олдиндан тўлаб қўйилган бўлса, (масалан, 2018 йил 31 мартдан 2019 йилнинг 31 мартига қадар солиқ тўланган) ижара шартномаси бўйича олинган даромадларга 2018 йилда 7,5 фоиздан, 2019 йил 1 январдан 12 фоиздан солиқ ҳисобланади.

    Ижара шартномасини ҳисобга қўйиш учун солиқ органлари томонидан ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020—2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ижара миқдорининг энг кам меъёри 1 квадрат метр турар-жойлар учун 10 000 сўм ва нотурар жойлар учун 20 000 сўм миқдорида белгиланган. Мисол учун: 50 квадрат метр уй-жой учун 1 ойга 500 минг сўм (50*10 000 сўм). Шунда 500 минг сўмлик ижара учун ойига (500000*12%=60 000 ) 60 минг сўм даромад солиғи ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1591-моддасига асосан, фуқаролар ўртасида бино, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик энг кам иш ҳақининг (202 730 сўм) беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда (1 миллиондан 2 миллионгача) жарима солишга сабаб бўлади.

    28.01.2019, 21:37   Изоҳ (0)   35301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда ҳали ишга тушмаган боғчасига ходимларни пул эвазига ишга жойлаштирмоқчи бўлган тадбиркор ва унинг дугонаси ушланди

    28.01.2019, 21:24

    Ҳукуматдаги тайинловлар, Чироқчида туғилган 3 эгизак, Тошкентга келган Роберто Карлос ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    28.01.2019, 21:11

    Лувр музейида Буюк ипак йўлига доир кўргазма ташкил этилади

    28.01.2019, 20:45

    Тошкентнинг Яшнобод туманида Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб кетди

    28.01.2019, 20:19

    Туркиялик инвестор «Чорсу» меҳмонхонаси ишлари нима учун оқсаётганига изоҳ берди

    28.01.2019, 19:40

    Тошкент вилоятидаги қоғоз қабул қилиш пунктида ёнғин юз берди, қоровул ҳалок бўлди

    28.01.2019, 19:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.