Фарғонанинг муҳташам саройларидан бирида шаҳарнинг 2-секторида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг ўттиз нафардан зиёд фарзандига суннат тўйи қилиб берилди. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Муҳаммаджон Обидов маълум қилди.
Зал тўйболаларнинг оила аъзолари, яқинлари билан тўлди. Тўкин дастурхон ёзилди.
—Биз ҳамиша ёнингиздамиз. Болажонларнинг мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ жалб этилиши, уйда ўтирган опа-сингилларимизни иш билан таъминлаш ҳам зиммамизда. Мақсадимиз ҳаётдан рози бўлиб яшашингиз учун хизмат қилишдан иборат, — деди вилоят прокурори Садриддин Турдиев.
Шундан сўнг тўйболалар ва уларнинг ота-оналарига совғалар берилди. Таниқли санъаткорлар даврага файз киритди.
—Ўғлимнинг суннат тўйини кўрармиканман, деб ўксинардим. Шаҳар прокурори Музаффар Рахмонов шахсан уйимизга келиб, мен билан суҳбатлашди. Ўғлим Отабекка иккимизга янги уст-бош қилиб берилди, уйимиз таъмирланди. Кейин яқинларимни бу ерга, тўйга таклиф қилдим, — дейди тўйболалардан бирининг онаси Умида Аҳмадалиева.
Изоҳ (0)