Туркиянинг Анталия вилояти ҳудудига торнадо ёпирилди, дей хабар беради «Tengrinews».
Табиий офат автомобилларни ағдариб, томларни учирган ва биноларни вайрон қилган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар бор.Торнадо оқибатида аэропортда автобус ва микроавтобус ағдарилиб кетган, об-ҳаво икки самолёт ва бир полиция вертолётига зарар етказган. 12 нафар жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Кейинроқ Hurriyet нашри икки нафар қурбон борлигини хабар берган. Шаҳардаги иккита бино тўла вайрон бўлган, 21 таси жиддий талофот кўрган, 228 таси жиддий зарар кўрган.
Severe Weather Europe метеопортали маълумотларига кўра, гувоҳлар битта эмас, бир йўла бешта торнадонинг гувоҳи бўлган. Торнадо кучли момақалдироқ ва дўл билан кузатилган.
Изоҳ (0)