Испанияда қутқарувчилар 13 январь куни 100 метрлик қудуққа тушиб кетган икки ёшли Хулен Roseлонинг жасадини топди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Боланинг жасади 71 метр чуқурликдан топилган. Қутқарувчилар унинг олдига қутқарув операцияси учун махсус қазилган параллел қудуқ орқали етиб борган.
Хулен Roseлко Малагадан унча узоқ бўлмаган жойдаги оилавий ҳордиқ вақтида йўқолиб қолган эди. У сув чиқариш мақсадида қазилган диаметри тахминан 25—30 сантиметр бўлган қудуққа тушиб кетган.
Қудуқни қаздирган бизнесмен уни аввалроқ ёпиб ташлаганини таъкидлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)