Расмий Пекиннинг қаршилигига қарамай, 25 январь куни АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг икки кемаси Тайвань бўғози сувларини кечиб ўтди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Бунга жавоб тариқасида Хитой Тайваннинг жанубий қирғоқларига қирувчи самолётларни юборган.
«McCampbell жанговар кемаси ва ёнилғи таъминот кемаси халқаро қонунга асосан бўғоз орқали ‘оддий кечиб ўтишъни амалга оширган», — дейди Тинч океани флотининг АҚШдаги вакили Тим Горман.
Унинг айтишича, Американинг ҳарбий денгиз кучлари халқаро ҳуқуқ билан рухсат берилган исталган жойда учиши, юриши ва ҳаракатни амалга ошириши мумкин.
Хитой бунга жавоб равишда АҚШни «Ягона ва бўлинмас Хитой» тамойилига риоя қилишга чақирган.
Изоҳ (0)